"Вест Хэм" Феллайнини нишонга олди
31 авг 2020 18:22
Янгиликлар
"Вест Хэм" Феллайнини нишонга олди
"Шаньдун Лунэн" хавбеки Маруан Феллайни "Вест Хэм" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
Клуб бош мураббийи Дэвид Мойес у билан бирга "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед"да ишлаган севимли футболчиси билан шартнома имзоламоқчи.
Шотландиялик мутахассис клуб раҳбариятидан трансферни муҳокама қилиш учун Хитой клуби билан алоқага чиқишни сўраган.
Феллайнининг ўзи ҳам Хитой чемпионатидан кетмоқчи. Футболчи жорий мавсум Хитой Суперлигасида 8та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.
Фикрлар