"Вест Хэм" Белоттига 60 млн евро таклиф қилди, аммо рад жавобини олди

Alisher
15 июл 2019, 16:21
"Вест Хэм" "Торино" ҳужумчиси Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Инглиз клуби 25 ёшли форвард учун 60 миллион евро таклиф қилди, аммо "Торино" рад жавобини берди.

"Торино" футболчини 100 миллион евро атрофида пулламоқчи.

Футболчи фаолиятини Италиянинг "Альбинолеффе" клубида бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2013-2015 йиллар "Палермо"да ҳаракат қилгандан сўнг "Торино" футболчини ўз сафига қўшиб олган эди.

Белотти 2016 йилдан буён Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport