

29 ёшли футболчи хизматларига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда, аммо "Вест Бромвич" ўз футболчисини сотмоқчи эмас.
"Биз Жонни борасидаги таклифни рад этдик. Бугун у шикастланиш туфайли тиббий кўрикдан ўтиши керак. Клуб Эвансни сотишга муҳтож эмас. Бу ишни амалга оширишимиз учун жуда яхши таклиф олишимиз лозим. Жонни ҳаммасини тушунади ва жамоада эканлигидан хурсанд. У футболчиларимизнинг энг яхшиларидан бири" - дейди "Вест Бромвич" бош мураббийи Тони Пьюлис.



