"Вест Бромвич" икки асосий ҳимоячи билан шартномани узайтирди
Aslanov Jasurbek
15 апр 2016, 13:39
"Вест Бромвич Альбион" клуби икки ҳимоячи Гарет Макаули ва Юнас Ольссон билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Иккала футболчи билан келишув 2017 йилнинг ёзигача узайтирилди.
Макаули жорий мавсумда Премьер-лиганинг 28 учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 голли пас берди, Ольссон ҳисобида эса 23 баҳсда 1 та гол ва 1 та голли пас бор.