UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  555 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

Веско Стешевич: "Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз"

"Металлург" устози Веско Стешевич "Нефтчи"га қарши бўлиб ўтган баҳсдан (0:1) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, бундай жамоаларга мағлуб бўлиш уят эмас, аммо дурангга эришмоқчи эдик. "Нефтчи" гол урганидан сўнг баҳс тақдирини ўзгартира олмадик".

- Қайд этилган ҳисоб ўйинга мосми?

- Обьектив қарайдиган бўлсак, ҳа, ҳисоб ўйинга мос бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда Абдуманнонов гол уришга яқин келди, иккинчи таймда ҳам вазият бўлади деб ўйлагандик, бироз омадимиз келмади.

- Забихилло Ўринбоев кўпроқ орқароқдан ҳужумга қўшилди, Бектемир Абдуманнонов эса асосий ҳужумчидек кўринди. Бу сизни кўрсатмангизми?

- Ҳа. Ўринбоев чизиқлар орасида ўйнади ва тўпни қабул қилиш учун орқароққа қайтди. Абдуманнонов ва Неъматожонов юқорироқда ўйнашлари керак эди.

- Трансфер ойнаси ёпилишига яна 2 кун бор. Клуб яна янги футболчилар олиб келишни режа қиляптими?

- "Металлург" трансфер ишларини якунига етказди. Шу таркиб билан мавсум охиригача лигада жон сақлаш учун курашамиз.

- Жамоада икки эронлик пайдо бўлди. Уларни қачон майдонга туширмоқчисиз?

- Шундай, бироқ уларнинг бири бетоб бўлиб, бир ҳафта майдонга туша олмади, иккинчиси яқиндагина жамоага қўшилди. Келаси баҳсларда улар хизматидан фойдаланишга умид қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика