

"Жамоамизга баъзи янги футболчилар қўшилганидан сўнг, кучли таркибга эга бўлдик.
Таркиб жуда кучли ва буни "Байер"га қарши баҳсда исботладик. Ўша учрашувда Тоби Алдервейрельд ва Кайл Уокер майдонга туша олмади.
Премьер-лиганинг ҳеч бир клубида бизникидек кучли йўқ. Тўғри, баъзи жамоаларда иқтидорли футболчилар мавжуд, аммо бизда ҳам худди шундай ўйинчилар бор" - дейди Вертонген.



