

Олдинроқ, ОАВда 21 ёшли футболчини Мадрид клуби скаутлари кузатаётгани эълон қилинган эди.
"Лейпциг"да бахтлиман ва майдонда бўлганимда барча ҳаёлларим шу жамоа ҳақида бўлади. Айни дамда "Реал" ёки бошқа клублар ҳақида ўйлаётганим йўқ, аммо каминага "Реал" қизиқиш билдираётганини эшитиш ёқимли. Бунга аҳамият бермадим десам, алдаган бўлардим" - дейди Вернер.
Тимо Вернер жорий мавсум Бундеслиганинг 3 та учрашувида 3 та гол урди.



