

"Жеймс худди мотоциклда кетаётгандек ўйнайди. У жуда тез.
Мен охирги вақтларда бунчалик тез ўйинчини кўрмаганман. Балки, Мбаппе бўлиши мумкин. У фантастик", - деди Росси.

Эслатиб ўтамиз, венгрияликлар Евро-2020 саралаши доирасидаги охирги баҳсда Уэльсга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва ўз гуруҳида 12 очко билан тўртинчи бўлди. Уэльс эса 14 очко билан иккинчи поғонани банд этди ва Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.



