Венгер Японияда иш бошлайди...ми?

20 июл 2018, 09:35
“Арсенал”нинг собиқ устози Арсен Венгер Япония термасида иш бошлаши мумкин.

68 ёшли франциялик мутахассис кунчиқар юрт термасини бошқаришга асосий номзодлардан бўлиб турибди.

Венгерда Японияда ишлаш тажрибаси бор. У 1995/96 йилларда “Нагоя Грампус” клубини бошқарган.

Япония термасининг ҳозирги устози Акири Нисинонинг шартномаси июль ойи охирида якунига етади ва мамлакат футбол федерацияси у билан шартномани узайтирмаган.

Япония терма жамоаси ЖЧ-2018 да 1/8 финалга қадар етиб борди ва ушбу босқичда Белгияга (2:3) имкониятни бой бериб қўйганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Mail