Холанд АПЛда ўйнашига Венгернинг ишончи комил
03 сен 2021 16:20
Янгиликлар
Холанд АПЛда ўйнашига Венгернинг ишончи комил
"Арсенал" собиқ мураббийи Арсен Венгер Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини АПЛда давом эттиради деб ҳисобламоқда.
"АПЛ етакчилик қилмоқда, сабаби у ерда энг кўп пул бор, энг яхши ўйинчилар кўпроқ пул ишлашга ҳаракат қилишади. Холанд Мбаппедан кейин энг катта иккинчи ҳужумчи бўлади. Унинг мақсади голлар уриш. Бу ҳужумчи учун ажойиб тарзда мос келадиган сифат", - дейди Венгер.
Эслатиб ўтамиз, Холанд 2020 йилдан бери "Боруссия" таркибида ўйнайди.
Келаси йилда унинг шартномасида 75 миллион евролик товон пули амал қилишни бошлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар