Венгер Лукас Перес "Арсенал"да қолишини истайди

Aslanov Jasurbek
9 май 2017, 15:49
"Арсенал" ҳужумчиси Лукас Перес "тўпчилар"га керак.

Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Арсен Венгер айтди.

"У яхши ишламоқда. Перес - юқори даражали ҳужумчи, аммо у муносиб бўлган ўйин амалиётини бера олмаяпман. Бироз афсусдаман.

Перес Испанияга қайтиши мумкинми? Агар мураббий бўлиб қолсам, уни олиб қолган бўлардим, бироқ унда ўйин амалиёти учун имконият бўлишини кўриб чиқишимиз керак" - дейди Венгер.

Лукас Перес 2016 йил 17 млн. фунт эвазига "Депортиво"дан "Арсенал"га ўтган. Жорий мавсум ҳужумчи 11 та учрашувда 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror