Венгер: "Колашинац қўл остимда ишлаган жисмонан энг кучли футболчи бўлиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
19 авг 2017, 13:55
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоанинг босниялик ҳимоячиси Зеад Колашинац ҳақида фикр билдирди.

"Колашинац қўл остимда ишлаган жисмонан энг кучли футболчи бўлиши мумкин. У майдонда қоида бузмай, танасидан тўғри фойдаланмоқда. У тўп учун курашаётганда қўполликдай кўринмайди - у шунчаки кучидан фойдаланади. Бу Англия Премьер-лигасига кўникиш учун жуда муҳим сифат. Колашинац ҳужумларга қўшилиши, рақиб жарима майдончасида хавфли футболчига айланиши мумкин. У "Арсенал"га ўтганидан сўнг бир нечта голли пас беришга ҳам муваффақ бўлди. Унда ажойиб дриблинг бўлмаслиги мумкин, аммо ҳужумга қўшилиши жуда фойдали" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal