Венгер: "ЧЛнинг плей-офф босқичига чиқиш учун "Арсенал"да яна бешта ўйин бор"

Aslanov Jasurbek
17 сен 2015, 10:45
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Загребнинг "Динамо"сидан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

"Жуда хафаман - бизда жуда кўп имкониятлар бўлган эди, аммо улардан фойдалана олмадик. 50 дақиқа камчилик бўлиб ўйнашга қийналдик. Иккинчи ўтказиб юборилган голдан сўнг яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди.

Ҳали ҳам плей-офф босқичига чиқа оламиз, олдимизда бешта ўйин бор. "Арсенал" турнирлар бошида доимо муаммога учраган, лекин клуб доимо керакли натижага эришган.

Бугун "Динамо" яхши ўйин кўрсатди, ҳозирча қандайдир таҳминлар қилишга эрта" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›