Венгер: "Арсенал"га қарши баҳсда "Тоттенхэм" етакчи"
28 апр 2017 17:43
Янгиликлар
Венгер: "Арсенал"га қарши баҳсда "Тоттенхэм" етакчи"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 35-турида "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи уч ўрин учун курашда ҳаммаси ҳал бўлди дея олмайман. "Арсенал" ҳали у ерга кира олиши мумкин, аммо қолган барча баҳсларда ғалаба қозониш керак. Мавсум охиригача кўп воқеалар бўлиши мумкин.
Уч ҳимоячи билан ўйнаймизми? Ҳали ҳал қилганим йўқ. Бу биз учун яхши имтиҳон бўлади. Якшанба куни "Тоттенхэм" етакчи бўлади.
"Арсенал"нинг асосий мақсади чемпионатни кучли тўртликда якунлаш. Ҳа, "Тоттенхэм"дан олдироқда бўлишни истаймиз, аммо биринчи навбатда кучли тўртликка киришни истаймиз" - дейди Венгер.
Фикрлар