UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  0 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  1 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  62 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   16 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  3 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  7 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўзбек клублари яна давлатга қайтарилди Янгиликлар

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўзбек клублари яна давлатга қайтарилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан "Бунёдкор" ва "Пахтакор" футбол клубларининг давлат улуши Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтди ва ҳар икки клуб бош ҳомийлари сифатида ҳам шаҳар ҳокимияти кўрсатилди

Худди шундай ҳолат "Динамо" ва "Навбаҳор"га ҳам тегишли. Уларда ҳам ҳар икки устунда вилоят ҳокимликлари кўрсатилган.

Шунингдек, "Нефтчи", "Шўртан" ва "Сурхон" клубларининг давтлат улуши ҳам вилоят ҳокимликларига ўтади. Аммо ҳомий сифатида уларга мос равишда ФНҚИЗ МЧЖ, Ҳудудгазтаъминот АЖ ҳамда Ўзбекгидроэнерго АЖ бириктирилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги қўшимчасига "Насаф"ни Шўртан газ кимё комплекси МЧЖга, АГМКни Олмалиқ КМК АЖга, "Бухоро"ни БНҚИЗ МЧЖга, "Локомотив"ни Ўзбекистон темир йўллари АЖга, "Металлург"ни Ўзметкомбинат АЖга, "Машъал"ни Ўзбекнефтгаз АЖга қайтаради.

Аввалроқ мазкур 13 та клуб Давлат активларини бошқариш агентлигига қабул қилинган бўлиб, кейинчалик агентлик бу клубларни сотиши кераклигини белгиланганди. Бироқ ОФК барча клублар бир ташкилотга тегишли бўлиши мумкин эмаслиги баён этилган Лицензиялаш регламенти билан бунга қарши чиқди. Шундан келиб чиқиб, ВМ профессионал футбол клублари устав капиталидаги давлат улуши ва хўжалик жамиятларининг улушларини баланс қийматига ошириш ҳисобига берилиши ва кейинчалик белгиланган тартибга сотилиши бўйича қарор чиқарди. Яъни, 2030 йилга қадар бу 13 клуб барибир сотиб улгурилиши керак", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Рейтинг: -49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика