

"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди Италияга қарши Евро-2020 финали олдидан Англияни қўллаб-қувватлади.
"Биз сизлар билан охиригача биргамиз, йигитлар! Омад!" — деб ёзди Варди.
Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати финалидан ўрин олган Италия — Англия ўйини Лондондаги "Уэмбли" стадионида 12 июль куни соат 00:00 да старт олади.



