

Бугун 29 ёшли инглиз Лондон клубида тиббий кўрикдан ўтади.
«Арсенал» Вардини Евро-2016 бошлангунига қадар сотиб олмоқчи. Душанба куни футболчи Англия терма жамоаси сафида Францияга учиб кетади, шу боис тиббий кўрик бугун ўтказилади.
«Арсенал» ҳужумчи учун «Лестер»га 22 миллион фунт берадиган бўлди. Ўтган мавсумда Варди АПЛда 24та гол урди.



