

Ушбу ўйинда «тулкилар»нинг 32 ёшли ҳужумчиси Жейми Варди рақиб дарвозасини икки бора ишғол этишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, англиялик форвард АПЛнинг кучли олтилик жамоаларига ўзининг 34-голини уришга эришди. У грандлар ичидан энг кўп голини ҳам айнан «тўпчилар»га (8 гол) киритган. Умуман футболчи жорий мавсум АПЛда 18та гол урган.




