Варан: “Реал”дан кетганимга афсусланмайман”

Eldor Akmurzayev
4 мар 2022, 09:15
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рафаэль Варандан “Реал”дан кетгани ҳақида сўралди.

“Бундан афсусланмайман. Мен учун бу янги чақирув, муваффақиятга эришишда давом этиш, ўзимни қайта кашф этиш, ўзгариш. Қулай зонада қолиш эмас, балки ўзлигингизни топганингиз яхшироқ.

Ўзимни кундан-кунга зўр ҳис этмоқдаман. Мавсум бошида муаммоларим бор эди, аммо ҳозир ҳаммаси жойида. Ўзимни тобора эркин ҳис этмоқдаман. Айни дам инглиз тилида ҳам яхшироқ гапира бошладим, бундан ташқари жамоадошларим билан танишиб олдим.

Мавсумнинг ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқдамиз, барча бўлажак синовларга тайёр туриши лозим”, дейди Варан.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Canal+