

Футболчи Ла Лиганинг кейинги турида "Алавес"га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Маълумотларга қараганда, унинг ароҳати жиддий эмас. Аммо мураббийлар штаби Варанга дам беришга қарор қилган, чунки франциялик футболчи оғир юкламалар туфайли танаффусга муҳтож эди.
Бундан ташқари, Зидан "Алавес"га қарши учрашувда Марко Асенсио, Хамес Родригес, Лукас Васкес ва Эден Азарларнинг ёрдамидан фойдалана олмайди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 30 ноябрь куни 17:00 да старт олади.



