"Ванкувер" Канада чемпионига айланди

Alisher
27 июл 2022, 12:51
"Ванкувер Уайткэпс" Канада чемпионига айланди.

У финалда "Торонто"ни мағлуб этди.

Асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва қўшимча бўлимларда гол урилмади. Пенальтилар сериясида эса "Ванкувер" ғалаба қозонди — 5:3.

"Уайткэпс" Канаданинг энг яхши жамоасига бериладиган Вояжер Кубогини қўлга киритди. Бундан ташқари, "Ванкувер" КОНКАКАФ Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia