Ван Перси: "Ван Гал мени ҳайдаб юборган"
21 апр 2020 19:35
Янгиликлар
Ван Перси: "Ван Гал мени ҳайдаб юборган"
"Луи ван Гал билан суҳбат бўлиб ўтди ва у менга: "Робин, йўлларимиз ажраляпти. Сенинг вақтинг ўтди, энди жамоадан кетишинг керак", деди. Мен унга шартномам борлигини айтсам ҳам унга бунинг фарқи йўқ экан.
Қатъийлик. Мавсум якунланаётганди ва менга нималардир ойдинлашди. Шундай сўзларни эшитганингда миядан кўплаб фикрлар ўтади. Клуб билан шартномам бор эди, оилам ҳам бахтли, Англиядаги 11-мавсумимни ўтказаётгандим. Бизга Англия ёқарди. Нима қилиш керак? Болаларим мактабга боришарди, кўплаб дўстлар орттирганди. Шундай фикрлар билан ўзимга кела олмадим. Қандай реакция қилишни билмасдим.
Унга: "Кўрамиз нима бўлишини. Бу сизнинг фикрингиз. Бироқ МЮда бахтлиман, оилам ҳам Англияда бахтиёр яшамоқда. Вазиятга қарайлик", деб жавоб бердим. У билан қўл ташлашдик ва чиқиб кетдим.
Кейинчалик мавсумолди йиғинлар бошланди. Икки томонлама ўйинда ўйнашимга рухсат беришмади. Улар менга тўп беришди ва бир ўзим машғулот қилишимни талаб қилишди. Ўзимни хотиржам тутишга интилдим, бироқ олдимда катта воқеа бўлаётганди. Бу менга, оилмга ва фаолиятимга катта таъсир ўтказарди.
Мен унчалик қайсар одам эмасман. Атрофимда бўлаётган воқеаларни кимгадир сўзлаб беришим шарт эди ва буни бажардим. Эни эса ортга назар ташласам, ҳаётимда бир неча бора шундай кунлар бўлган ва ўшанда ҳам шундай йўл тутишим керак бўлган экан", - деди ван Перси.
2015 йилнинг ёзида ҳужумчи МЮни тарк этиб, "Фенербахче"га ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар