Ван Галь Рунини ярим ҳимояга қайтаришга тайёр

Narzulla Saydullayev
22 мар 2015, 15:29
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи Ван Галь жамоа сардори Уэйн Рунини ярим ҳимояга қайтаришга тайёр.
Охирги 6та ўйинни ҳужумда ўтказган Руни 5та гол урди. Аммо бу Ван Галь томонидан мажбурий иш эди, сабаби Робин Ван Перси жароҳатланган, Радамель Фалькао эса ёмон формада.

Manchester Evening News нашрининг хабарига кўра, вазият ўз жойига тушса Ван Галь Уэйнни ярим ҳимояга қайтариши ва таянч зонасида ҳам ўйнатиши мумкин.

Рунини ярим ҳимояда ўйнаши "Юнайтед" мухлисларига ёқмаслиги аниқ, бироқ Ван Галь бир неча марта Уэйн бу жойда жамоадаги ҳеч бир футболчи эга бўлмаган сифатларини намойиш этишга қодирлигини айтганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›