
"Сиз ўз майдонингизда "Вест Бромвич" билан ўйнадингиз ва мағлуб бўлдингиз. Агар мен "Вест Бромвич" футболчиси бўлиб, ван Перси ва Рунини ярим ҳимояда кўрганимда хурсанд бўлардим. Мен уларни жамоа ҳужумларини якунлайдиган футболчи сифатида билардим. Бироқ, улар майдон марказида қолишди.
Ван Галга трансферлар учун қанча керак? Улар 200 миллион евро ишлатишди. Жамоа яхши бўлиб қолдими? Ван Гал яна 2-3 нафар футболчи олиши лозим. У қайси чизиққа футболчи керак эканлигини билади деб ўйлайман", - дейди Анри.