Голландия термаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Луи ван Гал футболга қайтишга яқинлигини айтди.
"Айрим инсонларга ёқмаса-да айтаман, олдимда бир неча таклифлар бор. Нафақага чиқдим деб айта олмайман. Балки июль ойида янги жамоа билан шартнома имзолашим ҳам мумкин. Менда шундай таклифлар борки, уни рад этиб бўлмайди", - деди ван Гал.