Ван Гал: «Манчестер Юнайтед» «Рома»га қарши яхши ўйнай олмади
27 июл 2014 10:47
Янгиликлар
Ван Гал: «Манчестер Юнайтед» «Рома»га қарши яхши ўйнай олмади
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал «Рома»га қарши ўйиндан сўнг ўз шогирдларининг ўйинидан қониқмаганини маълум қилди.
«Ғалабадан хурсандман, лекин футболчиларим яхши ўйнай олишмади. 54 минг мухлис қаршисида бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Бундай иссиққа ўрганмаганмиз. Ўйлашимча, стадионнинг денгиз сатҳидан жуда баландлиги, ҳавонинг иссиқлиги каби муаммолар футболчиларга бор кучлари билан ўйнашга халал берди.
ЖЧ-1994 вақтида ҳам айтгандим, туш вақтида футбол ўйнаб бўлмайди. Америкада футболни кечки вақтда ўйнаш керак.
3:0 ҳисобида олдинда бораётганда тўпни ўзимизда сақлаб туриш ҳақида ўйлашимиз керак. Шунда рақиб югуради ва чарчайди. Бундай ҳавода буни амалга ошириш қийин», — дейди ван Гал «Манчестер Юнайтед» расмий сайтига.

Фикрлар