

Нидерландияликлар устози Луи ван Гал ЖЧдаги мағлубиятсиз сериясини (қўшимча таймлар ва пенальтилар серияси ҳисобга олинмаганда) 10 та ўйинга етказиб, рекорд қўйди.
Аввалги энг яхши натижа эса Витторио Поццога тегишли эди. Италия ТЖ унинг қўл остида 1934 ҳамда 1938 йилги мундиалларда 8 бор ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнаганди.



