Ван Дейк: “Улар мавсумни биз каби ёмон бошлашди”
19 авг 2022 09:45
Янгиликлар
Ван Дейк: “Улар мавсумни биз каби ёмон бошлашди”
Мерсисайдликлар турнир жадвалида 2 очко билан 12-ўринда турибди, “қизил иблислар” эса бирорта ҳам очкосиз аутсайдерга айланган.
“Бизни меҳмонда қийин ўйин кутмоқда, аммо умид қиламанки, жароҳатдаги футболчиларнинг баъзилари сафга қайтишга улгуради ва кейин яхши ўйин кўрсата оламиз.
Бир неча йил давомида “Манчестер Юнайтед”ни меҳмонда ютишга қийналгандик, аммо ўтган мавсум қойилмақом натижага эришдик.
Улар ҳам худди биз каби жорий мавсумни ёмон бошлашди. Шу туфайли тўқнашув қизиқ ўтади. “Манчестер Юнайтед” – сифатли футболчиларга эга ажойиб жамоа. МЮда ишонч билан боғлиқ муаммолар юзага келган, аммо улар учун бу ўйин ўзларини қутқариш учун зўр имкониятдир. Бироқ, бор эътиборимизни ўзимизга қаратганмиз ва бу ҳафтада қўлдан келганча тер тўкамиз”, дейди нидерландиялик ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, “Олд Траффорд”даги учрашув 22 август куни соат 23:59 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар