

Голландиялик "Лестер Сити"га қарши АПЛнинг 22-тур ўйинида (3:0) жароҳат олган эди.
"Ван Дейкда муаммо бор. Шу сабабли у "Лестер"га қарши баҳсни якунлай олмади. Жароҳат жиддий эмас, аммо у "Ливерпуль"га қарши ўйнай оладими, йўқми билмайман. Биз текширув натижаларини кутяпмиз" - дейди "Саутгемптон" бош мураббийи Клод Пюэль.



