Ван дер Сарнинг миясига қон қуйилди

Sherzod Nurmatov
8 июл 2023, 10:38
"Аякс" ва "Манчестер Юнайтед" клублари собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар миясига қон қуйилиши туфайли шифохонага ётқизилди.

Амстердам клуби собиқ бош директори ҳозирда реанимация бўлимида, унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда. 

1 июнь куни ван дер Сар "Аякс" бош директори лавозимини тарк этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: De Telegraaf