Ван дер Сар "Аякс"дан кетди

Mirjalol Normatov
30 май 2023, 19:55
"Аякс" матбуот хизмати ижрочи директор Эдвин ван дер Сарнинг клубдан кетганлиги маълум қилди.

"Директорлар кенгашидаги 11 йиллик фаолиятим якунига етди. Шу давр мобайнида биз биргаликда оғир ва ажойиб онларни бошдан кечирдик. "Аякс"да бирга ишлаган инсонларимдан миннатдорман. Барча ютуқларга биргаликда эришдик.

Ишлардан бироз чалғиб, дам олишни истайман. Шундай муҳим паллада бундай қарор чиқариш мен учун ҳам ёқимли бўлмади", - деди ван дер Сар.

Ушбу мавсумда "Аякс" бирорта совринни қўлга кирита олмади. Шунингдек, клуб 14 йил деганда илк марта ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›