UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  0 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  1 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  20 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди Янгиликлар

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди

"Жирона"га ўтиши кутилаётган "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек "қизил иблислар" мухлисларига мурожаат қилди.

Аввалроқ 27 ёшли нидерландиялик футболчининг трансфери ҳақида нуфузли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилганди.

"Ҳурматли "Манчестер Юнайтед" оиласи! Бугун унутилмас кун, чунки клуб билан бўлган саргузаштим ниҳоясига етмоқда. Йиллар давомида қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат айтмоқчиман. "Юнайтед"га келганимда мени жуда яхши кутиб олишган ва бунинг учун миннатдорман!

Манчестер ҳар доим менинг юрагимда алоҳида ўрин эгаллайди. Барчангизга омад, яна кўришгунча!", – деб ёзди ван де Бек ижтимоий тармоқларда.

Ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га 2020 йилнинг сентябрида "Аякс"дан 39 миллион евро эвазига ўтганди. Нидерландиялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида ижара асосида "Айнтрахт"да ҳаракат қилди.

Футболчи манкунианликлар сафида жами 62 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика