Ван де Бек: "Лэмпард менинг "Эвертон"га ўтишимда жиддий роль ўйнади"
01 фев 2022 13:01
Янгиликлар
Ван де Бек: "Лэмпард менинг "Эвертон"га ўтишимда жиддий роль ўйнади"
Ярим ҳимоячи Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"дан "Эвертон"га ўтиши ҳақида гапирди.
Ўйинчи жорий мавсум сўнггига қадар ижарага олинди.
"Биз янги мураббий Лэмпард билан жуда ҳам позитив учрашув ўтказдик. Бизнинг футболга бўлган қарашларимиз тўғри келади, у қароримда жуда муҳим роль ўйнади.
"Аякс"далигимда унга қарши ўйнаганман, у эса "Челси"да (бош мураббийлик), у менга футболчи сифатида таниш. У менда жамоага ёрдам берадиган сифатлар бор деб ҳисоблайди", - дейди ван де Бек.
24 ёшли нидерландиялик жорий мавсум МЮ таркибида барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар