Ван Боммел "Вольфсбург" мураббийлигидан кетди

Sherzod Nurmatov
24 окт 2021, 22:45
"Вольфсбург" устози Марк ван Боммел ўз лавозимини тарк этди.

Нидерландиялик мутахассиснинг ишдан кетиши жамоанинг муваффақиятсизликлари билан боғлиқ. "Бўрилар" 8 ўйиндан буён ғалаба нима эканлигини билишмаяпти. "Вольфсбург" охирги марта 11 сентябрда ғалабага эришган.

Жамоа Бундеслигада 13 очко тўплаб, 9-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ван Боммел клубни шу йилнинг июнида қабул қилиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: vfl-wolfsburg.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›