

Футболчи 11 август куни янги жамоасига ўтиш учун Лондонда тиббий кўрикдан ўтади.
Битим МЮ "Бавария" ҳимоячиси Нуссар Мазрауи билан шартнома имзолаши билан якунланади.
Ван-Биссака 2019 йилнинг июлидан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнаётганди. Ҳимоячи ўтган мавсум жамоа сафида барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.
Transfermarkt портали футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.



