UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Вальверде хайрлашув мактубини ёзди Янгиликлар

Вальверде хайрлашув мактубини ёзди

"Барселона" собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Камп Ноу"даги мухлисларга ва клуб ходимларига очиқ хат ёзди.

Мураббийнинг мактуби "кўк-анорранглилар"нинг расмий сайтида эълон қилинди.

"Менинг "Барселона" бош мураббийи сифатидаги дамларим якунланди. Қизиқарли 2,5 йилни ўтказдим. Мен совринларни ютганимизда нишонладим ва ютқазганимизда хафа бўлдим.

Мен мухлислардан миннатдорман. Улар мени доим севиб, ҳурмат қилишган. Президент Хосеп Бартомеу ва директорлар кенгашига ҳам миннатдорчилик билдираман. "Барселона"ни шуғуллантирганимдан хурсандман.

Футболчиларга ва мен билан бирга клубда ишлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Янги мураббий Кике Сетьенга эса омад тилайман", - дейди Вальверде.

Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" бош мураббийлигидан Эрнесто Вальверде олиниб, унинг ўрнига Кике Сетьен тайинланган эди.

"У бунга лойиқ эмасди" — "Барселона" собиқ устози Вальверденинг ёнини олди 

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика