UZ

Сўнгги янгиликлар

06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  1 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  15 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  9 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   53 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   40 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41

Вальверде, Месси ва "Барселона"нинг бошқа етакчилари жамоада МЮ футболчисини кўришмоқчи Янгиликлар

Вальверде, Месси ва "Барселона"нинг бошқа етакчилари жамоада МЮ футболчисини кўришмоқчи

"Барселона" вакиллари "Манчестер Юнайтед" директорлари билан музокаралар столига ўтириши мумкин.

Каталония клуби "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Поль Погбани харид қилмоқчи.

Маълумотларга кўра, Лионель Месси, Херард Пике, Усмон Дембеле ва Самуэль Юмтити Погбани кўк-анорранглилар сафида кўрмоқчи. "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳам бу ғояни қўллаб-қувватламоқда.

Каталония клуби селекционерлари бу трансфер тўғрилигига шубҳа қилишмоқда. Уларнинг фикрича, Погба кўк-анорранглилар услубига тўғри келмайди. Селекционерларнинг сўзларига кўра, "Барселона" марказида тўпни кўпроқ ушлаб турадиган ва таваккал қилмайдиган футболчилар керак.

Тахминларга кўра, МЮ Погба учун "Ювентус"га тўлаганидек маблағ талаб қилади. Поль Погба 2016 йил 101 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика