Вальверде "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
24 мар 2021 08:16
Янгиликлар
Вальверде "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Ўз терма жамоаларига чақирилмаган "Реал" ўйинчилари кеча машғулотларни давом эттиришди.
Ярим ҳимоячи Федерико Вальверде тренажёр залида шуғулланди ва чап оёғидаги ноқулайлик сабаб майдонга чиқмади.
22 ёшли футболчининг тикланиши икки ҳафта вақт олиши мумкин ва бу унинг "Ливерпуль"га қарши ўйиндаги иштирокини шубҳа остига олади.
Тони Кроос, Тибо Куртуа, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Ферлан Менди, Лука Модрич ва Андрей Лунин терма жамоага йўл олишди, Кроос эса сонидаги жароҳат сабаб Мадридга қайтади. Эден Азар ва Дани Карвахаль якка тартибда шуғулланишди. Мариано Диас ва Альваро Одриосола эса ҳам залда, ҳам майдонда машғулот қилишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар