

“Гризманн - ажойиб футболчи. Ҳар доим қайсидир футболчининг “Барселона” билан келишуви ҳақида гап-сўзлар юради. Кучли футболчилар билан шундай бўлиши табиий. Бироқ мен ҳозирги таркибдан мамнунман. Кўрамиз, кейинчалик нима юз бераркин'', - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Гризманнинг “Барса” билан келишувга эришгани ҳақида маълумотлар янграган эди.




