Вальверде Дембеленинг қачон майдонга қайтишига ойдинлик киритди

4 ноя 2017, 01:34
“Барселона” устози Эрнесто Вальверде Усмон Дембеленинг жароҳатдан кейинги ҳолати ҳақида гапирди.

“Ўйлайманки, мен унинг ҳолатини журналистлардан яхшироқ биламан. Дембеле қумда тикланиш машқларини бажармоқда.

Бу нормал жараён. Мен у билан гаплашдим. Усмон барчаси кўнгилдагидек кетаётганидан хурсанд. Унинг тикланиш жараёни режадагидек кетмоқда.

Биз уни Рождествога қадар сафга қайтишини кутаяпмиз”, дея таъкидлаб ўтди Вальверде.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: sport.es