Вальверде "Барселона" яна бир чизиқни кучайтириш учун футболчи излаётганини маълум қилди

Eldor Akmurzayev
27 июл 2019, 00:17
«Барселона» устози Эрнесто Вальверде жамоа раҳбарияти чап ранот ҳимоясини кучайтириш учун футболчи излаётганини ошкор этди.

«Ҳа, бу рост. Чап қанот ҳимоясида бироз муаммолар бор. Кимнидир олиб келишимиз ҳақиқатга яқин бўлиб турибди. Трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар биз хушёр бўламиз ва кейин нима бўлишини эса кўрамиз», – 55 ёшли мутахассис. 

Аввалроқ, каталониялик қуйида келтирилган позицияга уч номзодни кўриб чиқаётгани ҳақида айтилганди. Булар: 27 ёшли Давид Алаба («Бавария»), 25 ёшли Филипп Макс («Аугсбург») ҳамда 22 ёшли Эктор Фирпо («Бетис»). 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›