Вальверде "Барселона" раҳбариятидан мамнун эмас
12 янв 2020 17:15
Янгиликлар
Вальверде "Барселона" раҳбариятидан мамнун эмас
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде клуб раҳбарияти Хави билан музокаралар олиб бораётгани сир сақланаётганидан мамнун эмас.
"Sport.es" хабарига кўра, 55 ёшли испаниялик мутахассис фақатгина матбуот орқали маълумотларни билиб олмоқда. Раҳбарият эса бу борада Вальверде билан боғланмаган.
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу эса яқин кунлар ичида Вальверде билан учрашув ўтказмоқчи бўлиб турибди. Бироқ шу пайтга қадар ҳеч ким Эрнесто билан унинг ғоялари ва мақсадлари ҳақида гаплашмаган.
Олдинроқ "Барселона" вакиллари Оскар Грау ва Эрик Абидаль Қатарда Хави билан музокаралар олиб бораётгани борасида маълумотлар берилганди. Катта эҳтимол билан бугун барчаси ҳал бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар