Вальверде АПЛда иш бошлаши мумкин

Mirjalol Normatov
20 июн 2021
"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Тоттенхэм" бош мураббийига айланиши мумкин.

Клуб президенти Даниэль Леви янги мавсум учун бош мураббий излашда давом этмоқда. У бунга қадар Женнаро Гаттузо, Пауло Фонсека каби мураббийлар билан музокаралар олиб борди, аммо келиша олмади.

Вальверде билан музокаралар эса сўнгги босқичга келиб қолган, деб ёзади Фабрицио Романо. 57 ёшли мутахассис 2020 йилнинг январида "Барселона"дан кетганидан буён ҳеч қаерда ишлаганича йўқ.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal