UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  0 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0 19:31Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 2:0. Highlights  1 19:20Суперлига. "Қизилқум" — "Навбаҳор" 1:3 (матнли трансляция)  5 19:17Анвар Бердиев: "Мақсадимиз — Суперлигага чиқиш"  0 18:59Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..."  0 18:34Моуринью яна Роналду билан бирга ишлаши мумкин  0 18:08ПРО-Лига. Расман — "Шўртан" плей-оффнинг иккинчи иштирокчиси!   2 18:05Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлди  42 17:43Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор": Асосий таркиблар маълум  2 17:09ПРО-Лига. 5 та гол урилган ўйинда "Бухоро" "Арал"дан устун келди  2 16:49ПСЖ янги машғулот марказини очди  0 15:32Жорж Микаутадзе фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 15:01"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи  2 14:40Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда"  16

Валижон Шамшиев: “Хитой ва Жанубий Корея футболчилари киноларда кучли бўлади” Янгиликлар

Валижон Шамшиев: “Хитой ва Жанубий Корея футболчилари киноларда кучли бўлади”

Бир неча йилдан бери спортнинг Карате туриби билан шуғулланиб келаётган Валижон Шамшиев бир қанча мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган.

Спортчи, сўз устаси, актёр Валижон Шамшиев Тошкентнинг “Обод” жамоасида тўп тепганидан хабарингиз бўлса керак. Сўз устаси Валижон ака билан “Обод” жамоасидаги фаолияти ва ўзбек футболи ҳақида суҳбатлашдик.

-  Ўз вақтида “Обод” жамоаси сафида тўп тепгансиз. Ушбу клубдан кетишингизга нима сабаб бўлган?

-  Ушбу жамоага ном берилишида ўзимнинг ҳиссамни қўшганман десам хато бўлмайди. Чунки ушбу клуб “Обод турмуш йили”да ташкил этилган. “Обод” жамоасини ташкил қилган инсонлар билан бирга футбол ўйнаб турар эдик. Клубда мураббий бўлиб фаолият олиб борган Фарҳод Сафар ўша пайтда (жамоа ташкил этилмасидан олдин) бир таклиф билдириб қолди. Яъни шаҳар чемпионатида иккинчи лига жамоасини ташкил этиш фикрларини билдирганди. Иккинчи лигада “Обод” жамоаси таркибида бироз вақт тўп тепганман. Хаттоки бу йил ҳам жамоа сафига қўшилиб олий лигада тўп тепмоқчи бўлдим. Қишки йиғинларда жамоа билан бирга машғулотлар ўтказдим. Афсуски санъаткор бўлганимиз учун, кўп жойларда хизмат сафари билан банд бўлишимиз туфайли қўшила олмадим. Лекин доим жамоа билан биргаман.


-  Айни дамда жамоа қийин аҳволга тушиб қолган. Клубнинг тақдири ҳақида нима дея оласиз?

-  Бир куни Зомин сиҳатгоҳига хизмат сафари билан кетаётган эдим. Бир пайт йўл чекасида таниф спортчиларга кўзим тушиб қолди. Адашмасам “Сўғдиёна” клуби футболчилари эди. Машинамни четга олиб тўхтадим. Футболчиларни орасида “Обод”да тўп тепган 3-4 нафар йигитларни кўриб қолдим. Аввалига “Обод” жамоаси шу ердамикан деб ўйладим. Давлат тадбирларида иш билан юрганим учун олий лигадаги ўзгаринлардан бехабар эдим. Ана шу ерда жамоанинг тарқалиб кетганини эшитиб жуда ҳам ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Футболчиларимиз хазиллашиб “Валижон ака ўзингиз жаоага бош бўлинг, “Обод” жамоасини сақлаб қолайлик” дейишганди. Ҳақиқатдан ҳам тўғри айтдингиз, жамоа оғир аҳволда. Клуб ташкил этилганидан сўнг ўша жамоа қай даражада ўйнай олади ёки бўлмасам ўйнай олмайди ўзига яраша мухлислари пайдо бўлар экан. санъат жамоаларида ҳам спорт жамоаларида ҳам. Клубнинг тарқалгани ҳақида ҳеч ким билан суҳбатлашаолганим йўқ. Шу нарса бўлиши керак экан бўлди. Балки бироз вақт ўтиб янада кучлироқ жамоа ташкил этилар. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

-  Билишимча сиз ҳужум чизиғида тўп тепгансиз. Лекин сизнинг бўйингиз бироз пастлиги ҳаводаги курашларда сизга халақит қилмаганми?

-  Футболда кўпчилик бўйни гапиришади. Мессининг бўйи мендан бироз баланд бўлса керак. Лекин баландга сакраш масаласида унча-мунча футбочиларга дарс беришим мумкин (кулиб). Инсон ҳарака қилса баландга сакраши мумкин. Бўйнинг пастлиги ҳам футболда анча фойдаси тегади. Пас билан тўпни узатиш, тўсиқлардан оралаб ўтиб кетишларда ортиқча гавдангиз ҳалақит бермайди. Спортчи ўзини устида тинмай ишласа тезлиги ошади.


-  Концертларда устоз санъаткорлар футбол ҳақида кўплаб гапиришган. Лекин концертларингиздаги ўз чиқишларингизда футбол ҳақида гапирмагансиз. Бунга сабаб нима?

-  Майдон ташқарисида турволиб футболчилар ҳақида гапириш осон. Майдонга тушгандан кейин у ердаги ҳолатни ҳис этади. Битта тўпни орқасидан 22 нафар футболчининг югуриб юриши осон иш эмас. Жамоавий спорт турида ғалаба қозониш жуда ҳам мушкул. Ёшлигимда мактаб жамоасида тўп тепганман. Ўша кезлари ёш йигит бўлганман, оёғимга юклама осиб олиб югурардим. Юкламани ечганимдан сўнг унча-мунчаси менга ета олмасди. Тез югурардим. Айрим жамоаларга қарши баҳс олиб борганимизда, мураббийим менга майдонда қандай вазифани бажаришимни айтарди. Ўйин бошланганида худди тўп тепишни, футбол ўйнашни билмайдиган боладан югуриб юрардим. Рақиб ҳимоячиларига атайин тўпни олдириб қўяр эдим. Бу мураббийимизнинг тактикаси эди. Бу тактикаси барча жамоаларга ҳам қўллайвермасди. Қайси жамоа футболчиларига қандай тактика қўллашни яхши биларди. Кўпинча ҳимояни гавдали йигитлар қўриқлашарди. 3-4 маротаба атайин тўпни олдириб қўйганимдан сўнг ҳимоячилар менга эътибор бермай қўйишарди. Мана шу пайтда мураббийимиз менга гол урсанг бўлади дея кўрсатма берарди. Оёғимга тўп келиб тушиши билан рақиб футболчилари менга ета олмасди. Чунки, 6-синфда ўқиб юрган кезларим, туман бўйича 100 метр масофага югуриш мусобақасида биринчи ўринни олардим. Футболни ичида юрганим учун, майдонда футболчилар тинмай тер тўкишини билганим учун улар ҳақида гапиргим келмайди. Ҳар сафар ният қиламан, терма жамоамиз ҳам мундиал йўлланмасини қўлга киритсин деб. Олдин орзу қилардим, ўзбек футболи жаҳон чемпионатига чиқса қўчқор сўяман деб. Қўчқорим ҳам туя бўлиб кетди (кулиб).


-  Ўғлингиз Шамсиддин “Бунёдкор” футбол академиясида шуғулланган экан...

-  Ўғлим аввал карате спор тури билан шуғулланар эди. Нима учун футбол билан шуғуллантирганимнинг ҳам сабаби бор. Бир куни мактабдаги жисмоний тарбия ўқтувчиси тезда учрашайлик деб менга қўнғироқ қилди. кейинчалик билишимча мактабда футбол спорт тури бўйича мусобақа бўлган экан. Бундан олдин Шамсиддин умуман футбол ўйнамаган, оёғига тўп тегмаганди. Мусобақада ўғлим ҳам иштирок эткан ва мураббийи унга ҳимояга туришни уқтирган. Ўшанда рақиб футболчиларидан ҳеч бири Шамсиддиннинг оёғидан тўпни олиб қўяолмаган. Шунақа қилиб ўғлим жамоаси билан финал босқичига чиққан. Финалда ўғлимнинг жамоаси рақиб футболчиларига 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётган бўлган. Ўшанда ўғлим мураббийидан мен ҳам гол урсам бўлади деб сўраган экан. Устози албатта бўлади деб жавоб қайтарган экан. шундан сўнг орадан икки дақиқа ўтгандан сўнг ўғлим рақиб дарвозасини ишғол қилган. Иккинчисида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб қолган. Шунда жамоадоши мен ҳам гол урай деб тўпни сўраганда унга тўпни узатганди. Жамоадоши бўш қолган дарвозани ишғол қилган ва мактабда ўтказилган мусобақада чемпион бўлишган экан. Шундан сўнг мактабдаги устозининг маслахатига кўра ўғлимни “Бунёдкор” академиясига олиб борганман. Биринчи имтихондаёқ ўзи тенги ёш футболчилардан кўра яхшироқ натижа қайд этган. “Бунёдкор”да бироз муддат шуғуллангандан сўнг “Пахтакор” академияси машғулотига ҳам қатнашди. Бироз вақт ўтгандан сўнг ўғлимнинг футболдан бироз кўнгли совиди.

-  Олдимизда турган Хитой ва Жанубий Кореяга қарши учрашувлар олдидан футболчиларимизга нима деган бўлардингиз?

-  Қўрқманглар демоқчиман. У гаплар фақат киноларда холос. Сизлао улардан кучсиз эмассизлар. Бу гапларни бошқа спортчиларга ҳам айтганман. Фақат киноларда хитойлик, кореяликларни кучли қилиб кўрсатади. Улар ҳам биздек халқ. Иснон ғалаба қозониш учун ўзини руҳан тайёрлай олиши керак. Футболчиларимизга ҳамиша омад кулиб боқсин.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Эслатиб ўтамиз, ушбу суҳбатни видео кўринишини томоша қилишингиз мумкин

Муаллиф :
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика