Валижон Раҳимов: «Катанец биринчи навбатда тартиб-интизом бўлиши кераклигини талаб қилмоқда»
09 окт 2021 13:47
Янгиликлар
Валижон Раҳимов: «Катанец биринчи навбатда тартиб-интизом бўлиши кераклигини талаб қилмоқда»
- Валижон, Иорданияда ўтаётган йиғин таассуротлари қандай?
- Катанец бошқарувидаги иккинчи йиғин кўтаринки руҳда ўтмоқда. Иорданияда ўтаётган йиғинда мураббийлар асосан терма жамоанинг ўйин услуби қандай бўлишини тушунтиришга ҳаракат қилиб назарий ва амалий машғулотлар ўтишмоқда.
- Катанец кўпроқ нималарга эътибор қаратмоқда?
- Катанец биринчи навбатда майдонда ҳам ва унинг ташқарисида ҳам тартиб-интизом бўлиши кераклигини талаб қилмоқда. Ўртоқлик ўйинларига жиддий қараб, миллий жамоада ҳар бир баҳсга охирги ўйинга тушгандек ҳаракат қилишни талаб қилмоқда. Машғулотларда барча футболчилар аъло кайфиятда чин дилдин шуғулланишмоқда.
- Хонадошингиз ким?
- Элдорбек Суюнов.
- Машғулотлардан бўш вақтни қандай ўтказяпсиз?
- Очиғи, деярли бўш вақт йўқ. Эрталаб назарий машғулот бўлса, тушдан сўнг амалий машғулотга кетамиз. Машғулотдан қайтгач эса тикланиш жараёнлари билан банд бўламиз.

- Валижон Раҳимов талқини бўйича айни пайтда энг кучли 3 нафар дарвозабонлар кимлар?
- Фикримча, Нойер, Алиссон ва Облак.
- Мухлисларни қизиқтирадиган савол: Валижон қайси жамоага мухлислик қилади?
- Ёшлигимдан «Реал» жамоасига мухлисман. Отам эса «Барселона» мухлиси. Бу икки жамоа тўқнаш келганда бизнинг хонадонда ҳам Испанияда қолишмаган ҳолда «Эл класико» муҳити руй беради.
- АГМК жамоасидаги энг қувноқ футболчи ким?
- Мирғиёс Сулаймонов ва Санжар Шоаҳмедов.
- Бўлажак ўйинларда омад ва сизнинг миллий терма жамоа сафидаги дебютингизни кутиб қоламиз. Муҳими, жароҳатларсиз АГМК жамоаси ихтиёрига саломат ҳолда қайтишнигизни тилаб қоламиз.
- Шу фурсатдан фойдаланиб АГМК жамоаси аҳил оиласига салом йўллаб қоламан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар