UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  0 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  3 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  12 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  12 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  9 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  5

Вали Султонов: “Орол” жамоаси устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз" Янгиликлар

Вали Султонов: “Орол” жамоаси устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз"

Кеча биринчи лига жамоалари 17-тур доирасида бир нечта учрашув ўтказишди.

Жумладан, Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси сафарда “Орол” жамоаси билан куч синашди. Бу ўйин урганчлик футболчиларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Учрашув тугагач, меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Вали Султоновнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик.

- Қўшни ҳудуд, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг бош жамоалари ўртасидаги беллашув азал-азалдан муросасиз ўтиши билан маълум, - дейди В. Султонов. – Ҳоҳ Нукусда, ҳоҳ Урганчда бўлсин мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳси ўзига хос дербига қиёсланади. Бу ҳол жамоаларимиз ўртасидаги ўйиннинг доимо ҳужумкор ва кескин ўтиши билан исботини топади. Мавсум бошида ўз майдонимизда нукуслик футболчиларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандик. Шу жиҳатдан, сафардаги учрашувимизда мезбонлар реванш олишга интилишини билардик. Шуларни ҳисобга олиб, тайёргарлик кўргандик. Саъй-ҳаракатларимиз бесамар қолмади. Жорий йилги мавсумдаги иккинчи учрашувда ҳам қўлимиз баланд келди. Бундан хурсандмиз, албатта. Умуман, “Орол” билан кечадиган мазкур ўйинни сариқ карточкалари туфайли асосий дарвозабонимиз Ғайрат Ўдаев ўтказиб юбориши лозим эди. Бу бизга муаммо туғдирарди. Шу куни уни ўрнини захира дарвозабонимиз Равшан Жуманиёзов эгаллади. У ҳали ёш бўлишига қарамай, ишончимизни оқлади. Умуман, барча футболчиларимиз ўзларига топширилган вазифани муносиб уддалашди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, узоқ йўл босиб Нукусга келиб “Хоразм” жамоасини қўллаб-қувватлаган кўп сонли мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман ва уларни жамоамизнинг навбатдаги ютуғи билан табриклайман.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика