

"Ўшанда ундан ҳозиргидан ҳам кучлироқ футболчи чиқишига ишонгандим. Одил жуда ҳам юқори савиядаги футболчи. Афсуски, у Европага эмас, Хитойга кўчиб ўтди, аммо бошқа томондан унинг учун ёмон трансфер эмас.
Шунчаки у бундан кўпроғига лойиқ деб ҳисоблайман. Аммо Аҳмедов Россиядаги фаолиятини ажойиб ўтди. У билан бирга ишлаган исталган мураббийдан сўранг, Одилга қандайдир эътирози бормикин? У юқори савиядаги профессионал ва жамоавий ўйинчи. "Краснодар"да уни қанотда ўйнатишди, Одил эса таянч ярим ҳимоячиси. "Анжи"нинг юлдузли таркибида ўйнади, "Краснодар"да ҳам охирги ролларда юргани йўқ", - дейди Непомняший "СЭ" нашрига.




