

"Ростов" клуби бош мураббийи Валерий Карпин таътилни ҳомиладор рафиқаси Дарья билан Майамида ўтказишга қарор қилган. Мазкур жуфтлик бугун АҚШнинг Флорида штатидаги машҳур турк ресторанларидан бирига ташриф буюрди.
— Пулимиз кўп эмаслигига қарамай, Нусрет тайёрлаган мазали гўштдан бош торта олмадик, — деб ҳазиломус пост қолдирди Карпин ўзининг Instagram'даги саҳифасида.




