"Валенсия" сардори клуб билан шартномани узайтиради

Sherzod Nurmatov
12 окт 2022, 15:15
Томонлар ҳамкорликни давом эттиришади.

"Валенсия" ҳимоячиси ва сардори Хосе Гайя клуб билан келишувини узайтиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, томонлар 5 йиллик янги битим тузади. 27 ёшли ҳимоячининг "кўршапалаклар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano