“Кўршапалаклар” ярим ҳимоячини тўлиқ сотиб олишга қарор қилди.
“Валенсия” ҳозирда жамоада ижара асосида тўп тепаётган ПСЖнинг португалиялик ярим ҳимоячиси Гонсалу Гедешни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланади. 21 ёшли Гедеш учун “кўршапалаклар” 40 миллион еврони парижликлар ғазнасига ўтказиб беради.